Игор Корнеев «Рома» 4-5 ўринда қолади деди

Игор Корнеев «Рома» 4-5 ўринда қолади деди

Россия терма жамоаси ва Каталониянинг «Барселона» клуби собиқ футболчиси Игор Корнеев А Сериядаги жорий мавсум якунида «Рома» қайси поғонани эгаллаши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мутахассис «Match TV» эфирида римликлар чемпионатни тўртинчи ёки бешинчи ўринда якунлайди, деган тахминини айтди.

А Сериянинг 17-турида «Рома» ўз майдонида «Женоа»ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.

Ҳозирда рим клуби 33 очко билан турнир жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди. Кейинги турда «Рома» сафарда «Аталанта»га қарши баҳс олиб боради.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Tovmurodov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.