«Сандерленд» — «Манчестер Сити»: 5 ўйин, 5 ғалаба серияси бузиладими?

«Сандерленд» — «Манчестер Сити»: 5 ўйин, 5 ғалаба серияси бузиладими?

Англия Премер-лигасининг 19-турида «Сандерленд» ўз майдонида «Манчестер Сити»ни қабул қилади. Учрашув 2 январь тонги соат 01:00 да (Тошкент вақти) старт олади — майдон: Stadium of Light.

Бу дуэлда энг қизиғи — охирги ўзаро тўқнашувлардаги тенденция: сўнгги 5 та АПЛ ўйинининг барчасида «шаҳарликлар» ғалаба қозонган.

Жамоаларнинг АПЛдаги сўнгги 5 ўйини:

  • 6 декабр 2025: «Манчестер Сити» — «Сандерленд» 3:0

  • 5 март 2017: «Сандерленд» — «Манчестер Сити» 0:2

  • 13 август 2016: «Манчестер Сити» — «Сандерленд» 2:1

  • 3 феврал 2016: «Сандерленд» — «Манчестер Сити» 0:1

  • 26 декабр 2015: «Манчестер Сити» — «Сандерленд» 4:1

Қисқаси, статистика «Сити» томонда. Лекин «Сандерленд» уйда “характер” кўрсата олса, айнан шу кеча сериялар ҳам узилиши мумкин.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.