АПЛ тарихида илк бор мураббий Янги йилда ишдан олинди

АПЛ тарихида илк бор мураббий Янги йилда ишдан олинди

2026 йилнинг 1 январ куни \"Челси\" бош мураббий билан хайрлашганини расман эълон қилди: Энцо Мареска лондонликлар жамоасидаги лавозимини тарк этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Opta статистикачилари қайд этишича, Мареска Англия Премьер-лигаси тарихида айнан Янги йил куни ишдан бўшатилган илк мураббий бўлди.

Эслатиб ўтамиз, АПЛ 1992 йилда ташкил этилган. Орадан ўтган 34 йил давомида 1 январ санасида бирор мураббий билан шартнома бекор қилинмаган эди. Бу борада \"Челси\" биринчи бўлиб тарихга кирди.

Ўтган йил якунида \"Борнмут\"га қарши 2:2 ҳисобидаги дурангдан сўнг \"Челси\" мухлислари жамоани ҳуштакбозлик билан кузатиб қўйганди. Ҳозир \"аристократлар\" Англия чемпионати турнир жадвалида бешинчи ўринда бормоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.