Довбик «Наполи» сафига алмашинув асосида ўтиши мумкин

Италияда «Наполи» ва «Рома» ўртасида футболчилар алмашинуви бўйича вариант муҳокама қилинмоқда. Унга кўра, украин ҳужумчиси Артём Довбик Римни тарк этиб, Неаполь жамоасига кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шу алмашинув доирасида «Рома» эса Лоренсо Луккани ўз сафига қўшиб олиши эҳтимоли бор. Бу сценарий ҳақида трансферлар бўйича ишончли манба сифатида танилган журналист Фабритсио Романо хабар берди, бироқ у қўшимча тафсилотларни очиқламади.
Эслатиб ўтамиз, «Наполи» амалдаги Италия чемпиони бўлиб, ҳозирда А Серия турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда. «Рома» эса Антонио Конте жамоасидан ортда қолмай, тўртинчи поғонада жойлашган.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













