Алонсо Винисиуснинг кайфияти аъло эканини айтди

Алонсо Винисиуснинг кайфияти аъло эканини айтди

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Хаби Алонсо жамоанинг чап қанот ҳужумчиси Винисиус Жуниорнинг ҳозирги руҳий ҳолати ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«Мен уни қувончли ва доимий табассум билан кўряпман. Барчамиз учун кичик “қайта юкланиш” фойдали бўлди», — дея Алонсо сўзларини Marca келтиради.

Жорий мавсумда бразилиялик вингер барча мусобақаларда 24 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.

«Реал» эртага, 4 декабрь куни, ўз уй стадионида «Бетис»ни қабул қилади. Ўйин 20:15 да (Тошкент вақти билан) бошланади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Ravshan
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.