Корнеев «Барселона» ҳимоясини шармандалик деб баҳолади

Корнеев «Барселона» ҳимоясини шармандалик деб баҳолади

«Барса»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Игорь Корнеев Испания чемпионатининг 18-турида «Эспаньол»га қарши ўйинда каталонияликларнинг ҳимоядаги ҳаракатларини кескин танқид қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Муаммоларга қарамай, Ханс-Дитер Флик бошқарувидаги жамоа сафарда ўтган каталон дербисида 2:0 ҳисоби билан ғалаба қозонди.

«Эспаньол»га катта эътироф. Менимча, улар ноҳақ ютқазди. «Барселона»ни футболчиларнинг индивидуал маҳоратӣ қутқариб қолди. «Барселона» ҳимояси эса уятли ўйнади — шармандалик», — деди у.

Корнеев фикрича, «Эспаньол» бу баҳсда йирик ҳисобда ҳам ғалаба қозониши мумкин эди. Бироқ «Барселона»ни дарвозабон Жоан Гарсия асраб қолди: у айнан «Эспаньол»дан ўтган ва ўйин давомида маҳаллий мухлислар томонидан қаттиқ норозилик билан кутиб олинган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Ravshan
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.