АПЛнинг уч клуби «Реал» дарвозабони Лунини кузатмоқда

АПЛнинг уч клуби «Реал» дарвозабони Лунини кузатмоқда

Мадриднинг «Реал» клуби дарвозабони Андрей Лунин Англия Премьер-лигасининг бир нечта жамоалари эътибор марказида турибди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

TEAMtalk хабарига кўра, украиналик посбонни «Тоттенҳем», «Брайтон» ва «Ньюкасл» таркибига қўшиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда. Бироқ бу трансфер осон кечмайди: Луниннинг «Реал» билан амалдаги шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган. «Қироллик клуби» футболчиси учун қанча маблағ сўраши ҳозирча номаълум.

Лунин 2018 йилдан буён «Реал» сафида тўп суради. Жорий мавсумда у атиги икки ўйинда майдонга тушиб, ушбу учрашувларда 5 та гол ўтказиб юборди.

Transfermarkt маълумотларига кўра, Андрей Луниннинг бозор қиймати 15 миллион еврони ташкил этади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.