«Манчестер Сити» Гвардиола даврида камёб дуранглар сериясини қайд этди

«Манчестер Сити» Гвардиола даврида камёб дуранглар сериясини қайд этди

«Манчестер Сити» навбатдаги учрашувини дуранг билан якунлади: бу сафар «Брайтон» билан баҳс 1:1 ҳисобига тугади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«Шаҳарликлар» биринчи бўлим охирида Эрлинг Ҳоланднинг голи эвазига ҳисобни очди. Бироқ 60-дақиқада Каору Митома аниқ зарба билан «чайкалар»ни қутқариб қолди.

Шу тариқа Хосеп Гвардиола жамоаси чемпионатдаги учинчи ўйинни кетма-кет дурангга келтирди. Squawka қайд этишича, бу ҳолат испаниялик мутахассиснинг мураббийлик фаолиятида бор-йўғи учинчи марта кузатилмоқда. Аввал бундай серия 2017 йил апрелида ва 2023 йил декабрида рўй берган.

Гвардиола «Манчестер Сити»ни 2016 йил ёзидан бери бошқариб келмоқда. У Англияга келишидан аввал «Барселона» ва «Бавария»да ишлаган. Ҳозирги шартномаси 2027 йил ўрталаригача мўлжалланган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.