Симеоне Суперкубокдаги Мадрид дербиси олдидан фикр билдирди

Симеоне Суперкубокдаги Мадрид дербиси олдидан фикр билдирди

«Атлетико» бош мураббийи Дийего Симеоне Испания Суперкубоги ярим финалида «Реал»га қарши ўйин арафасида жамоасининг кайфияти ва ёндашуви ҳақида гапирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мутахассиснинг таъкидлашича, ҳар бир учрашув алоҳида воқеа: аввалги ўйинлар эртанги баҳсга таъсир қилмайди. Симеоне «Атлетико» турнирдаги курашни давом эттириш учун майдонга максимал даражада тўғри ва тартибли чиқиши кераклигини қайд этди.

«Атлетико» — «Реал» учрашуви 8-январ куни 00:00 да (Тошкент вақти билан) старт олади. Бу жуфтлик ғолиби финалда «Барселона»га қарши майдонга тушади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Ravshan
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.