Ҳусанов "Брайтон"га қарши идеал ўйнади, статистика гапирмоқда (видео)

Ҳусанов "Брайтон"га қарши идеал ўйнади, статистика гапирмоқда (видео)

Англия Премьер-лигасининг 21-турида «Манчестер Сити» ўз майдонида «Брайтон» билан куч синашди ва баҳс 1:1 ҳисобида якунланди. Учрашувдаги голларга 41-дақиқада пенальтидан Эрлинг Холанд ҳамда 60-дақиқада Каори Митома муаллифлик қилди.

Бу ўйин биз учун яна бир жиҳати билан алоҳида эътиборли бўлди: «шаҳарликлар» сафида ҳаракат қилаётган легионеримиз Абдуқодир Ҳусанов баҳсни тўлиқ ўтказди. Ва шу 90 дақиқа давомида у ҳимояда жуда тартибли, ишончли ва “совуққон” кўринишда ҳаракат қилди — рақибга ортиқча имконият қолдирмасликка интилди.

Ҳусановнинг ўйин давомида қайд этган статистикаси ҳам унинг майдондаги таъсирини ёрқин кўрсатиб турибди:

- Паслар (аниқлиги) — 66/71 та (93%)

- Тўп тортиб олишлар — 2 та

- Сўнгги ҳимоячи сифатида ҳал қилувчи тўхтатиш — 1 та

- Тўпни узоқлаштириш — 2 та

- Бош билан тўпни узоқлаштириш — 2 та

- Тўпни йўлда тўсиб олиш — 2 та

- Тўпни қайтариб олишлар — 7 та

- Рақиб томонидан алдаб ўтилиш — 0 та

- Ердаги яккакурашларда ғалаба — 3/3 (100%)

- Ҳаводаги яккакурашларда ғалаба — 1/1 (100%)

- Қоидабузарлик билан тўхтатилган — 1 марта

- Қоидабузарлик содир этган — 0 марта

Энг “ёқимли” жойи қаерда, биласизми? Рақиб уни бирор марта ҳам алдаб ўта олмаган. Яъни, Ҳусановни “айлантириб кетиш” деган режа «Брайтон» учун кеча умуман иш бермаган. Яккакурашларда 100% натижа ҳам худди шуни тасдиқлайди: ерда ҳам, ҳавода ҳам — ҳеч кимга ютилиб қўйилмаган.

Энди эса «Манчестер Сити»ни навбатдаги катта синов кутиб турибди. АПЛнинг 22-турида жамоа «Олд Траффорд»да «Манчестер Юнайтед» меҳмони бўлади. Дерби — бу оддий ўйин эмас: бу ерда майда деталлар ҳам катта сарлавҳа бўлиб кетади. Агар Ҳусанов шу тартибда давом этса, «Олд Траффорд»да ҳам “совуққон девор” сценарийсини кўришимиз мумкин.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.