Рафинья “Реал” устидан ғалабадан сўнг ҳисларини айтди

Рафинья “Реал” устидан ғалабадан сўнг ҳисларини айтди

“Барселона” ҳужумчиси Рафинья Диас Испания Суперкубоги финалида Мадриднинг “Реал”ини 3:2 ҳисобида енгганидан кейин ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Бразилиялик вингер учрашувда дубл қайд этди: 36-дақиқада ҳисобни очди, 73-дақиқада эса ғалаба голини уриб, жамоасига кубокни тақдим этди.

“Биз бу ерга дам олиш учун эмас, ютиш учун келдик. Ўйлайманки, ҳар икки ўйинда ҳам яхши ҳаракат қилдик: вазиятни назорат қилдик ва муносиб тарзда ғалабага эришдик. Қачонки шунчалик жам бўлсак, бизни енгиш жуда қийин. Иккинчи бўлимдаги ўйинимиздан мамнунман — кайфият жуда юқори эди, ҳаммаси ўхшади”, — дея Рафиньянинг сўзларини келтиради Barca Universal.

Шу тариқа, “Барселона” бош мураббий Ҳанс-Дитер Флик қўл остида сўнгги бир ярим йил ичида ўзининг тўртинчи совринини қўлга киритди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Ravshan
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.