Перес «Реал» мавсумини ЕЧЛ ғалабаси билан қутқаради

Перес «Реал» мавсумини ЕЧЛ ғалабаси билан қутқаради

Мадриднинг «Реал» клуби президенти Флорентино Перес жамоа мавсумни омадсиз бошлаганига қарамай, вазиятни ижобий якунлаш мумкинлигига ишонмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Diario AS хабарига кўра, Перес Хаби Алонсо бошчилигидаги стартдаги қийинчиликларни Европа Чемпионлар лигасида қўлга киритиладиган ғалаба тўлиқ оқлаб беришини таъкидлайди.

Ҳозирда «Реал» Чемпионлар лигасининг умумий босқич жадвалида 6 турдан кейин 12 очко билан 7-ўринда бормоқда. Ла Лигада эса мадридликлар 48 очко жамғарган ҳолда 2-поғонада, пешқадам «Барселона»дан атиги бир очко ортда. Шунингдек, «қаймоқранглилар» аввалроқ Испания Кубогининг 1/8 финалида мусобақани тарк этган, Испания Суперкубоги финалида эса «Барселона»га имкониятни бой берган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Ravshan
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.