Лука Тони Аллегри «Милан» таркибини яхши ўрганди деб ҳисоблайди

Лука Тони Аллегри «Милан» таркибини яхши ўрганди деб ҳисоблайди

Италиялик собиқ ҳужумчи Лука Тони Массимилиано Аллегри «Милан»да мавжуд футболчиларнинг имкониятларини инобатга олиб, жамоа ўйин услубини шакллантираётганини айтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Тони фикрича, Аллегри таркибдаги ҳимоячиларнинг айрим заиф томонларини ҳам тўғри баҳолаган: марказий ҳимоячилар рақиб ҳужумчиларига қарши яккама-якка вазиятларда унчалик ишончли эмаслигини кўриб, уларни ярим ҳимоячиларга яқинроқ жойлаштирган. Натижада эса Леау ва Пулишич ҳужумга ёриб киришда қўшимча ўн метр тезланиш имконини олади — Тони таъкидлаганидек, Аллегри айнан шуни хоҳлайди.

Ҳозирда «Милан» А Серия турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Кейинги турда миланликлар пойтахтнинг «Рома» жамоасига қарши майдонга тушади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.