Инсинье клуб топа олмаса ҳам, умидини узмаяпти

Инсинье клуб топа олмаса ҳам, умидини узмаяпти

«Наполи»нинг собиқ сардори Лоренсо Инсинье Шимолий Америкадаги фаолиятидан сўнг Италияга қайтди: у Канаданинг «Торонто» клубида тўп сурган эди. Бироқ ватанга келиши билан дарҳол янги жамоа топишнинг иложи бўлмади ва ҳозирча Инсинье эркин агент сифатида қолмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Шунга қарамай, 34 ёшли футболчи спорт формасини ушлаб туриш учун тинимсиз ишлаяпти. Ижтимоий тармоқлардаги постларидан кўринишича, у спорт залида жиддий машғулотлар ўтказмоқда ва навбатдаги суратига «ҳеч қачон таслим бўлмайман» ҳамда «ҳар доим ишонаман» мазмунидаги сўзларни қўшиб ёзди.

Эслатиб ўтамиз, Инсинье «Наполи» сафида 2009 йилдан 2022 йилгача ўйнаган. У Италия терма жамоасида 54 учрашувда майдонга тушган ва 2021 йилда терма билан бирга Европа чемпионига айланган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Tovmurodov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.