Роналдусиз ғалаба учун Роналду икки эмодзи қолдирди

Криштиану Роналду мураббий билан келишувга кўра ОФК Чемпионлар лигаси 2 гуруҳ босқичи ўйинларида майдонга тушмаяпти. Шунга қарамай, \"Ал-Наср\" етакчисиз ҳам натижа кўрсатишда давом этмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Саудия клуби чоршанба куни гуруҳдаги бешинчи учрашувини ҳам ютди: Тожикистонда \"Истиклол\" 4:0 ҳисобида йирик мағлубиятга учради. Бу ғалаба \"Ал-Наср\"нинг гуруҳни биринчи ўринда якунлаб, кейинги босқичга чиқишини таъминлади.
Ўйиндан кейин Роналду ижтимоий тармоқларда жамоасининг пешқадам сифатида навбатдаги босқичга йўл олгани ҳақидаги постни репост қилди ва унга икки эмодзи — олов ҳамда олқиш белгисини қўшди.
40 ёшли ҳужумчининг \"Ал-Наср\" билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













