Компани 39 ёшли Джеконинг «Шалке»га ўтишини баҳолади

Компани 39 ёшли Джеконинг «Шалке»га ўтишини баҳолади

Мюнхеннинг «Бавария» клуби бош мураббийи Венсан Компани 39 ёшли ҳужумчи Эдин Джеконинг «Шалке» сафига кўчиб ўтгани ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Компани Джеконинг шу ёшда ҳам юқори савияда тўп сураётгани унинг профессионаллиги билан изоҳланишини таъкидлади. Мураббий сўзларига кўра, жамоа ичида бу мавзу дарвозабон Мануел Нойер билан ҳам тез-тез тилга олинади ва бундай формада узоқ қолишнинг калити айнан интизом ҳамда касбга муносабатдир.

«Ҳозирги босқичда унинг трансфери “Шалке” учун жуда муҳим бўлиши мумкин. Унга энг яхши тилакларимни билдираман», — деди Компани клуб матбуот хизматига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Эдин Джеко ва Венсан Компани 2011–2015 йилларда «Манчестер Сити»да бирга ўйнаган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Dilshoda
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.