Бонни гол урди, аммо ғалаба ундан ҳам ёқимли

Италия А Сериясининг 22-тури миланлик «Интер»нинг «Пиза» устидан йирик ғалабаси билан бошланди. Кристиан Киву бошчилигидаги жамоа рақибини 6:2 ҳисобида таслим этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувдаги голлардан бирига Анж-Ёан Бонни муаллифлик қилди. Ҳужумчи ўйиндан кейинги суҳбатда ҳис-туйғуларини яширмади.
«Гол уриш жуда ёқимли, аммо ғалаба қозониш бундан ҳам ёқимли. Энди жуда муҳим учрашув олдидан яхшилаб дам олишимиз керак», — дея Бонни сўзларини fcinter1908.it келтирди.
Бу натижа «Интер»нинг чемпионат жадвалидаги етакчилигини янада мустаҳкамлади. Кейинги турда миланликлар «Кремонезе»га қарши майдонга тушади.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













