Анж-Йоанн Бонни гол урди, «Интер» йирик ғалаба қозонди

Италия А сериясининг 22-тури «Интер»нинг «Пиза» устидан йирик ҳисобдаги ғалабаси билан бошланди. Кристиан Киву бошқарувидаги миланликлар рақибини 6:2 ҳисобида мағлуб этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувда гол урганлардан бири Анж-Йоанн Бонни бўлди. Ҳужумчи ўйиндан кейинги суҳбатда ҳис-туйғуларини яширмади.
«Гол уриш ёқимли, аммо ғалаба қозониш бундан ҳам ёқимли. Энди жуда муҳим учрашув олдидан яхшилаб дам олиш керак», — дея Боннининг сўзларини fcinter1908.it келтирди.
Ғалаба «Интер»нинг чемпионат жадвалидаги етакчилигини янада мустаҳкамлади. Кейинги турда миланликлар «Кремонезе»га қарши майдонга тушади.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













