«Ал-Наср» Роналдуни 2027 йилдан кейин ҳам ушлаб қолмоқчи

Криштиану Роналду 2027 йил ёзида, жамоа билан шартномаси якунлангач, «Ал-Наср»ни тарк этишни кўзламоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Журналист Бен Жейкобс хабарига кўра, Саудия Арабистони португалиялик юлдузни мамлакатда ушлаб қолиш учун уни клуб эгаларидан бирига айлантириш вариантини кўриб чиқиши мумкин. Режага кўра, Роналдунинг «Ал-Наср»даги ҳозирги улуши 15 фоизгача оширилади. Лига эса футболчи кетган тақдирда жаҳон ҳамжамияти қизиқиши кескин пасайиб кетмаслиги учун турли сценарийларни таҳлил қилмоқда.
Роналду 2023 йилда эркин агент сифатида «Ал-Наср»га қўшилганди. Жорий мавсумда у Саудия клуби сафида 20 ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













