«Ал-Наср» Роналдуга 2027 йилдан кейин ҳам рол топмоқчи

«Ал-Наср» Роналдуга 2027 йилдан кейин ҳам рол топмоқчи

Криштиану Роналду 2027 йил ёзида, жамоа билан амалдаги шартномаси якунлангач, «Ал-Наср»ни тарк этиш ниятида. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Журналист Бен Жейкобс хабарига кўра, Саудия Арабистони португалиялик юлдузни мамлакатда ушлаб қолиш учун уни клуб эгаларидан бирига айлантириш вариантини кўриб чиқмоқда. Режага кўра, Роналдунing «Ал-Наср»даги ҳозирги улуши оширилиб, 15 фоизгача етказилиши мумкин. Лига эса Роналду кетиши ортидан жаҳон ҳамжамияти қизиқиши кескин пасайиб кетмаслиги учун турли механизмларни таҳлил қилмоқда.

Роналду 2023 йилда «Ал-Наср»га эркин агент сифатида келиб қўшилганди. Жорий мавсумда у Саудия клуби сафида 20 ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.