«Бавария» мағлубиятидан сўнг Европада 8 клуб ютқазмади

«Бавария» мағлубиятидан сўнг Европада 8 клуб ютқазмади

Мюнхеннинг «Бавария» клуби шанба куни жорий мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилди — жамоа ўз майдонида «Аугсбург»га имкониятни бой берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Натижада Европа футболида ҳозирча мағлубиятсиз кетаётган клублар сони саккизтага тушди. Улар орасида, аввало, Португалиянинг икки гранди — «Порту» ва «Бенфика» ажралиб турибди. «Порту» чемпионатдаги 18 ўйиндан 17 тасида ғалаба қозонган, фақат бир учрашувда дуранг қайд этган.

Сан-Марино чемпионатида ҳам икки жамоа ҳануз мағлубият нималигини билмаяпти — «Ла Фиорита» ва «Тре Фиори».

Фарер оролларида «Клакcвик», Шимолий Македонияда «Вардар» ҳам турнирни ютқазмасдан давом эттирмоқда. Чехияда «Славия», Туркияда эса «Фенербахче» ҳозирча мағлубиятсиз сериясини сақлаб қолган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Dilshoda
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.