Роналду «Ал-Наср» ғалабасига икки эмодзи билан жавоб берди

Роналду «Ал-Наср» ғалабасига икки эмодзи билан жавоб берди

Криштиану Роналду мураббий билан келишувга кўра ОФК Чемпионлар лигаси 2 гуруҳ босқичи учрашувларида майдонга тушмаяпти. Шунга қарамай, «Ал-Наср» ўз етакчисисиз ҳам натижа кўрсатмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Саудия клуби чоршанба куни гуруҳдаги бешинчи ўйинида ҳам ғалаба қозонди: Тожикистонда «Истиклол» 4:0 ҳисобида йирик мағлубиятга учради.

Ўйин тугаганидан сўнг Роналду ижтимоий тармоқларда «Ал-Наср» гуруҳни биринчи ўринда якунлаб, кейинги босқичга чиққанӣ ҳақидаги постни репост қилди. Криштиану хабарга олов ва қарсак эмодзиларини қўшиб қўйди.

Роналду ҳозир 40 ёшда. Унинг «Ал-Наср» билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ўрталаригигача мўлжалланган.

Шунингдек, интернетда Роналду ва Тожикистон билан боғлиқ сохта хабар ҳам муҳокама қилинмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Fotima
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.