Спаллетти Йилдизни майдондаги ҳақиқий инопланетянин деб атади

Спаллетти Йилдизни майдондаги ҳақиқий инопланетянин деб атади

«Ювентус» бош мураббийи Лучано Спаллетти ҳужумчи Кенан Йилдизнинг ўйинидан яна бир бор ҳайратини яширмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

20 ёшли футболчи А Сериянинг 22-турида «Наполи»га қарши учрашувда (3:0) гол уриб, «кекса синьора»нинг йирик ғалабасига муносиб ҳисса қўшди.

«Йилдиз — оддий футболчи эмас, у худди инопланетянин. Баъзан атайлаб ниманидир нотўғри қилади, гўё ўзини оддий инсондай кўрсатмоқчи бўлгандай», — деди Спаллетти DAZN билан суҳбатда.

Жорий мавсумда туркиялик ёш юлдуз Италия чемпионатида 21 ўйинда 8 та гол ва 4 та голли узатма муаллифи бўлиб турибди.

Турнир жадвалида «Ювентус» 42 очко билан 5-ўринда, «Наполи» эса 43 очко билан 4-поғонада бормоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.