Аргентинанинг «Қилмес» клуби стадионни янгилашга мухлисларни чорламоқда

Аргентинадаги энг қадимий жамоалардан бири саналадиган «Қилмес» 1887 йилда ташкил топган ва йиллар давомида катта мухлислар армиясини йиғган. Бироқ клуб ҳозир оғир даврни бошдан кечирмоқда ва қўллаб-қувватлашга муҳтож. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шу сабаб клуб раҳбарияти стадионни қайта қуриш режаси билан мухлисларга мурожаат қилди. Қизиғи шундаки, гап одатдагидек хайрия маблағи йиғиш ҳақида эмас: ишқибозларга стадионга келиб, қайта таъмирлаш ишларида бевосита жисмоний меҳнат қилиш таклиф этилди.
Жанубий яримшарда ёзнинг жазирама кунлари ҳукм сураётганига қарамай, «Қилмес» мухлислири чақириққа ижобий жавоб бериб, стадиондаги ишларга фаол қўшилди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













