Давид Трезеге Буэнос-Айресда «Ривер Плейт» раҳбариятига қўшилди

Туриннинг «Ювентус» клуби ва Франция терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Давид Трезеге Аргентинага қайтди. У аввалроқ «Ривер Плейт» сафида ҳам тўп суриб, ҳатто мамлакатнинг иккинчи лигасида чемпионликни қўлга киритган эди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Эндиликда Трезеге клубга футболчи сифатида эмас, раҳбарият таркибида қайтмоқда. «Ривер Плейт» уни бутун бошқарув жамоаси иштирокида тақдимот маросимида таништирди.
Трезегенинг аниқ лавозими ҳозирча ошкор қилинмади. Клуб маълумотига кўра, у стратегик масалалар билан шуғулланади ва «Ривер Плейт»ни институционал даражада намоён этади.
Эслатиб ўтамиз, француз футболчи профессионал фаолиятини 2015 йилда якунлаган.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













