Роналду иштирокисиз ғалабага икки emoji билан жавоб берди

Роналду иштирокисиз ғалабага икки emoji билан жавоб берди

Криштиану Роналду мураббий билан келишувга кўра ОФК Чемпионлар лигаси 2 (Осиёдаги клублар ўртасидаги иккинчи даражали турнир) гуруҳ босқичи ўйинларида майдонга тушмаяпти. Шунга қарамай, «Ал-Наср» етакчисиз ҳам ишончли ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Саудия клуби чоршанба куни гуруҳдаги бешинчи учрашувини ҳам ютиб, Тожикистонда «Истиклол»ни 4:0 ҳисобида йирик мағлубиятга учратди ва гуруҳни 5 ўйинда 5 ғалаба билан якунлашга яқинлашди.

Ўйиндан сўнг Роналду ижтимоий тармоқларда «Ал-Наср»нинг гуруҳни биринчи ўринда тугатиб, кейинги босқичга чиққанлиги ҳақидаги постни репост қилди. Криштиану бу хабарга олов ва қарсак эможиларини қўшди.

40 ёшли ҳужумчининг «Ал-Наср» билан амалдаги шартномаси 2027 йил ўрталаригигача мўлжалланган.

Шунингдек, интернетда Роналду ва Тожикистон билан боғлиқ фейк хабар ҳам қизғин муҳокама қилинмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Fotima
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.