Гюндоган «Сити» «Арсенал»ни ортда қолдиришига ишонмоқда

«Галатасарой» ярим ҳимоячиси Илкай Гюндоган Англия Премьер-лигасидаги чемпионлик пойгаси ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
35 ёшли футболчи чоршанба куни Чемпионлар лигаси умумий босқичининг сўнгги турида собиқ жамоаси «Манчестер Сити»га қарши майдонга тушади.
«Мен «Манчестер Сити» «Арсенал»ни ортда қолдириб, Премьер-лига чемпионлигини қўлга киритишига ишонаман. Яқинда очколар фарқи қисқарди, барчамиз биламиз — «Сити» формага кирса, узоқ вақт ютқазмайдиган серия қилиши мумкин. Мен жамоа ва мураббийга ишонаман, уларга энг яхшисини тилайман», — деди Гюндоган матбуот анжуманида. У ўтган ёзда «шаҳарликлар» сафини тарк этгандӣ.
23 турдан сўнг «Манчестер Сити» АПЛ жадвалида пешқадам «Арсенал»дан тўрт очко ортда бормоқда.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













