«Челси» қимматбаҳоли ҳимоячи учун курашни давом эттирмоқда

«Челси» қимматбаҳоли ҳимоячи учун курашни давом эттирмоқда

Лондоннинг «Челси» клуби қишки трансфер ойнасида «Ренн» марказий ҳимоячиси Жереми Жейкни ўз сафига қўшиб олишга уринмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Француз клуби мавсум ўртасида 20 ёшли футболчини қўйиб юборишни истамаяпти, бироқ «кўклар» ортга чекинмаяпти. Журналист Флориан Плеттенберг хабарига кўра, Лондон гранди трансфер ойнаси ёпилгунга қадар француз футболчисини сотиб олиш бўйича ишларни фаоллаштирган. Ҳозирда барча томонларни қониқтирадиган ечим изланмоқда.

Transfermarkt Жереми Жейкнинг қийматини 20 млн еврога баҳолайди, аммо аввалроқ хабар қилинганидек, «Ренн» 65–70 млн евро атрофида сумма сўрамоқда. Футболчига «Бавария» ҳам қизиқиш билдирмоқда, лекин мюнхенликлар ҳозирча музокараларни бошлагани йўқ.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.