«Ал-Ҳилол» мухлислари Тео Эрнандеснинг ҳозирги ҳолатидан норози

«Ал-Ҳилол» мухлислари Тео Эрнандеснинг ҳозирги ҳолатидан норози

Француз ҳимоячиси Тео Эрнандес «Милан»ни тарк этиб, Саудия Арабистонига йўл олди. Бироқ янги жамоасида у кутилган даражада таассурот қолдирмаяпти ва «Ал-Ҳилол» мухлислари футболчининг ўйинидан очиқчасига норозилик билдирa бошлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Яқинда Тео клубнинг навбатдаги мағлубиятидан сўнг ижтимоий тармоқларда мухлислардан узр сўрашга қарор қилди. Аммо бу қадам уни қўллаб-қувватлаш ўрнига, изоҳларда кескин танқидлар тўлқинини келтириб чиқарди.

Комментарияларда ишқибозлар унинг узрлари «зерикарли» бўлиб қолганини, Эрнандес вазн орттиргани ва аввалгидек тезликда югурмаётганини ёзишди. Айримлар эса у майдонда шунчаки «рақам ўтаётгани», бу ҳолат ҳатто Саудия чемпионатида ҳам яққол кўринаётганини таъкидлади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.