Егор Титов «Атлетико» «Будё-Глимт»ни йирик ҳисобда ютади дейди

Егор Титов «Атлетико» «Будё-Глимт»ни йирик ҳисобда ютади дейди

Европа Чемпионлар лигаси умумий босқичининг саккизинчи тури доирасида Мадриднинг «Атлетико» клуби ўз майдонида Норвегиянинг «Будё-Глимт» жамоасини қабул қилади. Учрашув олдидан собиқ «Спартак» футболчиси Егор Титов ўз прогнозини билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Титовнинг фикрича, Диего Симеоне жамоаси уйда ўзидан кучсизроқ рақибларга имконият бермайди. У «Будё-Глимт»нинг ҳимоядаги муаммоларини ҳам таъкидлаб, «Атлетико»нинг ишончли ғалабасини ва ўйинда 2,5 тадан кўп гол бўлишини кутаётганини айтди.

«Атлетико» — «Будё-Глимт» баҳси бугун, 28 январ куни Мадридда бўлиб ўтади. Ўйин 01:00 да (Тошкент вақти билан) старт олади. Учрашувнинг матнли онлайн трансляцияси Liveresult.ru сайтида тақдим этилади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Bahodir
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.