«Барселона» «Леванте» ҳужумчиси Этта Эйонг трансферидан воз кечди

«Барселона» «Леванте» ҳужумчиси Этта Эйонг трансферидан воз кечди

«Барселона» «Леванте» ҳужумчиси Этта Эйонгни таркибга қўшиш режасидан қайтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Diario SPORT хабарига кўра, каталонияликлар футболчи учун курашни тўхтатишга қарор қилган. Камерунлик форвард шартномасида 30 миллион евролиқ товон пули белгиланган бўлиб, «кўк-анорранглилар» бу миқдорни тўлашга тайёр эмас. Клубда Англия Премьер-лигаси жамоалари бундай суммани бемалол қоплай олишини ҳам яхши тушунишмоқда.

Этта Эйонг 2025 йилда 3 миллион евро эвазига «Вильярреал»дан «Леванте»га ўтган. Унинг амалдаги шартномаси 2029 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жорий мавсумда ҳужумчи 19 учрашувда майдонга тушиб, 6 гол урди ва 3 ассист қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, айни трансфер ойнаси давомида ОАВ Эйонгнинг ЦСКАга эҳтимолий ўтиши ҳақида ҳам ёзганди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Ravshan
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.