Лондон клуби Раҳим Стерлингни сафига қўшиб олмоқчи

Лондон клуби Раҳим Стерлингни сафига қўшиб олмоқчи

Раҳим Стерлинг “Челси” билан шартномаси бекор қилингач, эркин агентга айланди. Вингер “кўклар”га энди керак бўлмади: 2025/2026 йилги мавсумда у бирор ўйинда майдонга тушмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Энди 31 ёшли футболчи янги жамоа излаш ҳуқуқига эга. Indykaila News хабарига кўра, Стерлингга “Вест Ҳем” қизиқиш билдирмоқда ва лондоликлар уни таркибга қўшиб олишга тайёр, бироқ фақат ўзлари учун қулай шартлар асосида.

Яъни “болғачилар” Стерлингнинг аввалги ютуқлари учун ортиқча тўлаш ниятида эмас. Буни тушунса бўлади: ҳозир жамоага шов-шувли исм эмас, натижа берадиган кучли ижрочилар керак. “Вест Ҳем” АПЛ жадвалида 18-ўринда бормоқда ва айни пайтда қуйи лигага тушиб кетиш зонасида турибди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.