Ўзбекистон футзалчилари Австралия устидан иродали ғалабага эришди

Ўзбекистон футзалчилари Австралия устидан иродали ғалабага эришди

Ўзбекистон футзалчилари Австралия устидан иродали ғалабага эришдиЎзбекистон футзал терма жамоаси Осиё Кубоги “C” гуруҳидаги 2-тур баҳсида Австралияга қарши майдонга тушиб, жанговор ўйинда 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашув Жакартадаги “Индонезия Арена”да бўлиб ўтди.

Баҳс жуда тез суръатда бошланди. Австралияликлар 8-дақиқада Жиден Ҳарбнинг голи билан ҳисобни очди. Эътиборли томони, ўша дақиқанинг ўзида ўзбекистонликлар ҳам жавоб қайтариб, Анасхон Раҳматов ҳисобни тенглаштирди. Бироқ рақиб жамоа ҳужумдан тўхтамай, 9-дақиқада Ҳарбнинг иккинчи голи орқали яна олдинга чиқиб олди.

Шундан кейин Ўзбекистон ўз ўйинини топди. 11-дақиқада Ихтиёр Ропиев муҳим гол уриб, ҳисобни 2:2 қилди. 19-дақиқада эса Илҳом Ҳамроевнинг аниқ зарбаси жамоамизни илк бор ҳисобда олдинга олиб чиқди — 3:2.

Иккинчи бўлимда ҳам терма жамоамиз тартибли ўйин намойиш этиб, рақибнинг босимини сўндирди ва вазиятни назоратда ушлади. Учрашув якунида Музаффар Аҳаджонов 37-дақиқада гол уриб, Ўзбекистоннинг ғалабасини расмийлаштирди — 4:2.

Осиё кубоги. С гуруҳи. 2-тур
Австралия — Ўзбекистон 2:4

Голлар: Якоб Ҳарб (8, 9) — Анасхон Раҳматов (9), Ихтиёр Ропиев (11), Илҳом Ҳамроев (19), Музаффар Аҳаджонов (37).
Ўзбекистон — 12.Аббос Элмуродов, 4.Ихтиёр Ропиев, 6.Илҳом Ҳамроев, 9.Элбек Тўлқинов, 10.Шаҳрам Фахриддинов
Заҳирадагилар: 1.Шавкат Ибрагимов, 2.Анасхон Раҳматов, 3.Аброр Аҳмедзянов, 5.Суннатилла Жўраев, 7.Акбар Усмонов, 8.Хайрулло Солихов, 11.Музаффар Ахаджонов, 13.Элдор Нигматов, 14.Самариддин Беркинов.

Огоҳлантириш: Шаҳрам Фаҳриддинов (10).
Четлатиш: Жиовенали (39).

Шу тариқа, “C” гуруҳидаги навбатдаги уч очко қўлга киритилди ва терма жамоамиз плей-офф учун курашда жуда муҳим қадам ташлади. Мухлислар учун бу учрашувнинг асосий хулосаси битта: жамоа характер кўрсатди, зарба еган жойидан тез туриб кетди ва ғалабани тортиб олди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.