Айвэн Тони Саудия лигасида Роналдуни ортда қолдирди

Саудия Арабистони чемпионатининг тўпурарлик пойгасида Криштиану Роналду рақибига йўл берди. \"Ал-Аҳли\" ҳужумчиси Айвэн Тони \"Ал-Иттифоқ\"ка қарши ўйинда порлаб, жамоасининг 4:0 ҳисобидаги ғалабасига катта ҳисса қўшди ва хет-трик қайд этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ушбу натижадан сўнг Тони ҳисобидаги голлар 18 тага етиб, у тўпурарлар рўйхатида якка пешқадамга айланди. \"Ал-Наср\" сафидаги Роналду ва \"Ал-Қодисия\" ҳужумчиси Хулиан Киньонес эса 16 тадан гол билан иккинчи ўринни бўлишиб турибди.
Турнир жадвалида \"Ал-Ҳилол\" етакчилик қилмоқда: жамоа 17 турда ҳали мағлубият кўрмаган — 14 ғалаба ва 3 дуранг.
Криштиану Роналду Саудия Арабистонида 2023 йилдан бери тўп суриб келмоқда.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













