Роналду ўйнамаган ўйинда «Ан-Наср» ғалабасини олқишлади

Роналду ўйнамаган ўйинда «Ан-Наср» ғалабасини олқишлади

Криштиану Роналду мураббий билан келишувга кўра, ОФК Чемпионлар лигаси 2 гуруҳ босқичи учрашувларида майдонга тушмаяпти. Шунга қарамай, «Ан-Наср» етакчисиз ҳам барқарор ўйин кўрсатмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Саудия клуби чоршанба куни гуруҳдаги бешинчи ўйинида ҳам ғалаба қозонди: Тожикистонда «Истиқлол» 4:0 ҳисобида йирик мағлуб этилди. Натижада «Ан-Наср» гуруҳни биринчи ўринда якунлаб, кейинги босқичга йўл олди.

Ўйиндан сўнг Роналду ижтимоий тармоқларда жамоасининг биринчи ўриндан чиққанини ҳақидаги постни улашди ва унга икки эмодзи — олов ҳамда қарсаклар белгисини қўшди.

40 ёшли футболчининг «Ан-Наср» билан амалдаги шартномаси 2027 йил ўрталаригача мўлжалланган.

Шу билан бирга, интернетда Роналду ва Тожикистон ҳақидаги сохта хабар ҳам муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Fotima
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.