Роналду ўйнамаган ўйинда «Ал-Наср» йирик ғалаба қозонди

Роналду ўйнамаган ўйинда «Ал-Наср» йирик ғалаба қозонди

Криштиану Роналду бош мураббий билан келишувга кўра ОФК Чемпионлар лигаси 2 гуруҳ босқичи учрашувларида майдонга тушмаяпти. Шунга қарамай, «Ал-Наср» етакчисиз ҳам ишончли натижа кўрсатмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Саудия клуби чоршанба куни гуруҳдаги бешинчи ўйинида ҳам зафар қучди: Тожикистонда «Истиқлол» 4:0 ҳисобида тор-мор этилди. Натижада «Ал-Наср» гуруҳни биринчи ўринда якунлаб, турнирнинг кейинги босқичига йўл олди.

Ўйиндан сўнг Роналду ижтимоий тармоқларда жамоасининг пешқадам сифатида кейинги босқичга чиққанини ҳақидаги постни улашди ва унга икки эмодзи — олов ҳамда қарсак белгиларини қўшди.

40 ёшли Роналду «Ал-Наср» билан амалдаги шартномага эга, келишув 2027 йил ўрталаригиача мўлжалланган.

Шунингдек, интернетда Роналду ва Тожикистон ҳақида тарқалган сохта хабар муҳокама қилинмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Fotima
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.