Кейн ва Олисе «Бавария» таркибида майдонга тушади

Кейн ва Олисе «Бавария» таркибида майдонга тушади

Германия Бундеслигасининг 21-тури доирасида «Бавария» ўз майдонида «Хоффенхайм»ни қабул қилади. Мюнхенликлар бош мураббийи Венсан Компани учрашувни асосий таркибда бошлайдиган футболчиларни маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашувнинг илк дақиқаларидан майдонга тушадиганлар: Нойер, Станишич, Упамекано, Та, Дэвис, Киммих, Павлович, Диас, Гнабри, Олисе, Кейн.

«Бавария» – «Хоффенхайм» баҳси 21:30 да (Тошкент вақти билан) старт олади. Мюнхендаги ўйин жараёнини матнли трансляция орқали кузатиш мумкин.

«Бавария» ҳозирда Германия чемпионатида пешқадам. Иккинчи ўриндаги Дортмунднинг «Боруссия»си эса бир ўйин кўпроқ ўтказган ҳолда уч очко ортда бормоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Dilshoda
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.