Роналду «Ал-Наср» ғалабасига икки эмодзи билан жавоб берди

Роналду «Ал-Наср» ғалабасига икки эмодзи билан жавоб берди

Криштиану Роналду мураббий билан келишувга кўра ОФК Чемпионлар лигаси 2 гуруҳ босқичи ўйинларида майдонга тушмаяпти. Бироқ етакчисисиз ҳам «Ал-Наср» натижа қилишда давом этмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Саудия клуби чоршанба куни гуруҳдаги бешинчи учрашувини ҳам ютди: Тожикистонда «Истиқлол» 4:0 ҳисобида йирик мағлуб этилди. Шу тариқа «Ал-Наср» гуруҳни биринчи ўринда якунлаб, кейинги босқичга йўл олди.

Ўйиндан сўнг Роналду ижтимоий тармоқларда жамоасининг плей-оффга биринчи ўрин билан чиққанлиги ҳақидаги хабарни репост қилди ва унга икки эмодзи — олов ҳамда олқиш белгисини қўшди.

40 ёшли футболчининг «Ал-Наср» билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.

Шунингдек, интернетда Роналду ва Тожикистон ҳақида тарқалган сохта хабар ҳам муҳокама қилиняпти.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Fotima
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.