Барселонадан келган Дро ПСЖ сафида илк бор майдонга тушди

Барселонадан келган Дро ПСЖ сафида илк бор майдонга тушди

Ҳужумкор ярим ҳимоячи Дро Фернандес "Пари Сен-Жермен" сафида дебют учрашувини ўтказди. 18 ёшли испаниялик футболчи Лига 1 доирасида "Марсел"га қарши уй учрашувида захирадан майдонга тушди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Фернандес 75-дақиқада ўйин давомида алмашинув орқали майдонга кирди. Бу пайтга келиб "Парк де Пренс" стадионидаги таблодаги ҳисоб аллақачон якуний кўринишга келиб бўлган эди — 5:0. Старт ҳуштагидан аввал футболчи мухлисларга тантанали тарзда таништирилди.

Эслатиб ўтамиз, Дро январ ойининг охирида "Барселона"дан ПСЖга кўчиб ўтган. Париж клуби "кўк-анорранглилар" тарбияланувчиси учун 8 млн евро тўлаган.

21-турдан сўнг ПСЖ Лига 1 турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Луис Энрике жамоаси иккинчи ўриндаги "Ланс"ни икки очкога ортда қолдириб турибди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Fotima
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.