Денис Макаров жароҳат сабаб номаълум муддатга сафдан чиқди

Денис Макаров жароҳат сабаб номаълум муддатга сафдан чиқди

Туркиянинг “Кайсериспор” клубида тўп сураётган россиялик ярим ҳимоячи Денис Макаров жароҳат олиб, номаълум муддатга майдонга туша олмайди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Тиббий текширувлар натижасида футболчининг ўнг сонининг юқори қисмидаги мушаклар гуруҳида енгил шикаст ва шиш аниқлангани маълум қилинди. Ҳозирда Макаровнинг даволаниш жараёни давом этмоқда.

Макаров “Кайсериспор” сафидаги дебютини 3 февраль куни “Галатасарай”га қарши ўйинда ўтказганди. Учрашув 0:4 ҳисобида якунланган, клуб эса турнир жадвалида 17-ўринда бориб, қуйи лигада қолиш учун курашмоқда. Аввалроқ ярим ҳимоячи Москванинг “Динамо” клубида ўйнаган ва жамоани эркин агент сифатида тарк этган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Dilshoda
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.