Ҳоланн голлар камлигидан норози эканини тан олди

Ҳоланн голлар камлигидан норози эканини тан олди

"Манчестер Сити"нинг марказий ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланн сўнгги ўйинлардаги натижадорлиги борасида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Норвегиялик форвард 2026 йил бошидан бери барча мусобақаларда 12 учрашувда майдонга тушиб, атиги уч бор рақиб дарвозасини ишғол қилди.

"Мен янада жам бўлишим, ҳар жиҳатдан яхшироқ ўйнашим керак — бунинг устида ишлайман. Нега яхши натижа кўрсата олмаганим ҳақида гапиришни хоҳламайман. Ўйлайманки, бунга ҳеч қандай баҳона йўқ", — дея Ҳоланннинг сўзларини ESPN келтирди.

Жорий мавсумда 25 ёшли ҳужумчи барча турнирларда 36 та ўйинда қатнашиб, 28 та гол ва 6 та голли узатма қайд этган. Ҳоланннинг "Манчестер Сити" билан шартномаси 2034 йилгача амал қилади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.