Денис Макаров жароҳат сабаб номаълум муддатга сафдан чиқди

Денис Макаров жароҳат сабаб номаълум муддатга сафдан чиқди

Туркиянинг "Кайсериспор" клубида тўп сураётган россиялик ярим ҳимоячи Денис Макаров жароҳат олиб, номаълум муддатга майдонга туша олмайди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Клуб баёнотига кўра, текширувлар натижасида футболчининг ўнг сонининг юқори қисмидаги мушаклар гуруҳида енгил жароҳат ҳамда шиш аниқланган. Ҳозирда даволаниш жараёни давом этмоқда.

Макаров "Кайсериспор" сафидаги дебютини 3 февраль куни "Галатасарай"га қарши ўйинда ўтказган, учрашув 0:4 ҳисобига якунланган. Унинг жамоаси ҳозир турнир жадвалида 17-ўринда бориб, лигада қолиш учун кураш олиб бормоқда. Макаров бунга қадар Москванинг "Динамо" клубида ўйнаган ва жамоани эркин агент сифатида тарк этган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Dilshoda
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.