Роналду босими «Ал-Наср» раҳбариятида истеъфога олиб келди

Роналду босими «Ал-Наср» раҳбариятида истеъфога олиб келди

«Ал-Наср»да Криштиану Роналду билан боғлиқ вазият ортдан навбатдаги кадрлар ўзгариши кузатилди. Arriyadiyah хабарига кўра, клуб директорлар кенгаши раиси Муҳаммад ал-Скит лавозимини тарк этиш ҳақида ариза берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбада айтилишича, функционер истеъфосини шахсий сабабларга боғлаган, бироқ тафсилотларни очиқламаган.

Аввалроқ «Ал-Наср» Роналдуга яқин ҳисобланган португалияликлар — Жозе Семеду ва Симао Коутиньо ваколатларини қайта тиклагани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Шунингдек, юлдуз ҳужумчига клуб ичидаги муаммоларни тартибга солиш бўйича ваъдалар берилгани айтилади.

Қайд этилишича, «Ал-Наср» бошқарув тизимидаги ўзгаришлар давом этади. Жамоа ҳозир турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.