Роналду атрофидаги можаролар фонида «Ал-Наср» раҳбари кетди

Роналду атрофидаги можаролар фонида «Ал-Наср» раҳбари кетди

Криштиану Роналду билан боғлиқ норозиликлар клуб ичида жиддий акс-садо берди. Arriyadiyah хабарига кўра, Муҳаммад ал-Скит «Ал-Наср» директорлар кенгаши раиси лавозимидан истеъфога ариза топширди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбага кўра, функционер бу қарорини шахсий сабаблар билан изоҳлаган, бироқ тафсилотларни очиқламаган.

Аввалроқ «Ал-Наср» Роналдуга яқин бўлган португалияликлар — Жозе Семеду ва Симао Коутинюга клубдаги ваколатлар қайта тиклангани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Шунингдек, юлдуз ҳужумчига ички муаммоларни бартараф этиш бўйича ваъдалар берилгани айтилмоқда.

Қайд этилишича, «Ал-Наср»да бошқарув тизимидаги ўзгаришлар давом этади. Жамоа айни пайтда чемпионат жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.