Роналдунинг таъсири: «Ал-Наср» раҳбари лавозимидан кетди

Роналдунинг таъсири: «Ал-Наср» раҳбари лавозимидан кетди

Криштиану Роналду атрофидаги норозилик тўлқини клуб ичидаги жараёнларга ҳам таъсир қилгандек. Arriyadiyah хабарига кўра, «Ал-Наср» директорлар кенгаши раиси Муҳаммад ас-Скит истеъфо берган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбада айтилишича, функционер қарорини шахсий сабаблар билан изоҳлаган, бироқ тафсилотларни очиқламаган.

Аввалроқ клубда Роналдуга яқин бўлган португалияликлар — Жозе Семеду ва Симау Коутино ваколатлари қайта тиклангани ҳақида хабарлар чиққан эди. Шунингдек, юлдуз ҳужумчига клуб ичидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича ваъдалар берилгани ҳам тилга олинади.

Қайд этилишича, «Ал-Наср»нинг бошқарув тизимидаги ўзгаришлар давом этади. Жамоа ҳозир турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Tovmurodov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.