Жикия Туркиядаги ҳолати ҳақида қисқа жавоб берди

Жикия Туркиядаги ҳолати ҳақида қисқа жавоб берди

"Анталяспор" ҳимоячиси Георгий Жикия турк клубидаги вазияти борасидаги саволларга муносабат билдирди. 32 ёшли футболчининг қисқа изоҳи "ФНЛ с Ильёвым" телеграм-каналида эълон қилинган видеода намойиш этилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Жикиядан "Анталяспор"даги ишлар қандай кетаётгани сўралганда, у ҳаммаси жойида эканини айтди. Шунингдек, Туркияда шароитлар кўнгилдагидекми, деган саволга футболчи жилмайган ҳолда барчаси уни қониқтиришини таъкидлади.

Георгий Жикия "Анталяспор" сафига ўтган ёзда келиб қўшилган. Шу вақт ичида у 13 ўйинда майдонга тушиб, икки бор гол уришга ҳам улгурди.

Ҳозирда "Анталяспор" Туркия Суперлигаси турнир жадвалида 14-ўринда бормоқда. Жамоанинг навбатдаги учрашуви 13-февраль куни ўз майдонида "Самсунспор"га қарши бўлиб ўтади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Dilshoda
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.