Джикия «Антальяспор»даги ҳолати ҳақида қисқа изоҳ берди

Джикия «Антальяспор»даги ҳолати ҳақида қисқа изоҳ берди

Туркиянинг «Антальяспор» клуби ҳимоячиси Георгий Джикия жамоа сафидаги ҳозирги аҳволи юзасидан фикр билдирди. 32 ёшли футболчининг сўзлари акс этган видеони «FNL s Ilyovym» телеграм-канали эълон қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

— «Антальяспор»да ишлар қалай? — деган саволга Джикия «Ҳаммаси яхши, раҳмат», дея жавоб қайтарди.

Кейинги саволда Туркиядаги шароит ва ҳаёт уни қониқтираяптими, деб сўралганда, ҳимоячи кулимсираб: «Туркияда ҳаммаси жойида», — деди.

Джикия «Антальяспор» сафига ўтган ёзда келиб қўшилган. Шундан бери у 13 учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол муаллифига айланган.

Ҳозирда «Антальяспор» Туркия Суперлигаси турнир жадвалида 14-ўринда бормоқда. Жамоа навбатдаги ўйинини 13-февраль куни ўз майдонида «Самсунспор»га қарши ўтказади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Dilshoda
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.