Роналдунинг таъсири: «Ал-Наср» раҳбари лавозимидан кетди

Роналдунинг таъсири: «Ал-Наср» раҳбари лавозимидан кетди

Криштиану Роналду атрофидаги бойкот воқеалари ортидан «Ал-Наср»да кутилмаган қарор қайд этилди. Arriyadiyah хабарига кўра, клуб директорлар кенгаши раиси Муҳаммад ас-Скит истеъфо аризасини топширди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбада айтилишича, амалдор бу қарорини шахсий ҳолатлар билан изоҳлаган, бироқ тафсилотларни очиқламаган.

Аввалроқ «Ал-Наср»да Роналдуга яқин бўлган португалияликлар — Жозе Семеду ва Симао Кутиньо — ваколатлари қайта тиклангани ҳақида маълумотлар тарқалган эди. Шунингдек, юлдуз ҳужумчига клуб ички муаммоларни бартараф этиш бўйича ваъдаалар бергани ҳам тилга олинмоқда.

Қайд этилишича, «Ал-Наср»нинг бошқарув тизимидаги ўзгаришлар ҳали давом этади. Жамоа ҳозирда турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.