Луис Энрике Кварацхелия ПСЖ учун жуда муҳим дейди

Луис Энрике Кварацхелия ПСЖ учун жуда муҳим дейди

ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике жамоа вингери Хвича Кварацхелиянинг ўйини ва соғайиб сафга қайтгани ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мутахассиснинг айтишича, клуб футболчини шоширмай, унинг майдонга қайтишини пухта режа асосида ташкил этган. Энрике Кварацхелияни ПСЖ учун асосий фигурадир, деб ҳисоблайди ва у мавсумнинг иккинчи ярмида жамоанинг катта мақсадлари йўлида ҳал қилувчи роль ўйнашини таъкидлади. Бу ҳақдаги иқтибосларни журналист Фабритсио Романо келтирди.

Жорий мавсумда 24 ёшли футболчи барча турнирларда 28 та учрашувда қатнашиб, 8 та гол урди ва 6 та голли узатмага муаллиф бўлди.

Франция чемпионатининг 21-туридан сўнг ПСЖ 51 очко билан турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Fotima
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.