Жикия «Антальяспор»даги ҳолати ҳақида гапирди

Жикия «Антальяспор»даги ҳолати ҳақида гапирди

«Антальяспор» ҳимоячиси Георгий Жикия Туркиядаги фаолияти борасидаги саволларга жавоб берди. 32 ёшли футболчининг қисқа изоҳи «FNL s Ilyovym» телеграм-каналида эълон қилинган видеода намойиш этилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Жикия клубдаги ишлари қандай кетаётгани ҳақидаги саволга «ҳаммаси яхши» дея жавоб қайтарди. Кейинги саволда Туркиядаги шароитлар кўнглидагидек экани сўралганда, у жилмайиб, ҳаммаси ўзига мос келаётганини айтди.

Эслатиб ўтамиз, Жикия ўтган ёзда «Антальяспор» сафига келиб қўшилганди. Шу пайтгача у жамоа сафида 13 учрашувда майдонга тушиб, икки бор гол урди.

Ҳозирда «Антальяспор» Туркия Суперлигаси турнир жадвалида 14-ўринда бормоқда. Жамоа навбатдаги ўйинини 13 февраль куни ўз майдонида «Самсунспор»га қарши ўтказади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Dilshoda
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.